None
СЕН ВА МЕН
1
Тун бағрига чўмганда олам,
Ўртаганда соғинч қийноғи,
Ёмғирларнинг ҳиди келган дам –
Ногоҳ титраб қўйди япроғинг.
Ҳижрон таъқиб айлагани рост,
Ботгандаймиз қайғуга роса.
Лек юраклар қаърида овоз:
“Ахир, бу – шунчаки масофа!..”