boshqa

Tib qonunlari

UCH JILDLIK SAYLANMA 1-JILD

Жаҳон фани, хусусан табобат илми тараққиѐтига улкан ҳисса қўшган Абу Али ибн Сино Ўрта Осиѐ тупроғидан етишиб чиққан ватандош алломаларимиздан бири ҳисобланади. У 370-ҳижрий йили сафар ойининг бошида (яъни 980-йил август ойининг иккинчи ярмида) Бухоро яқинидаги Афшана қишлоғида дунѐга келади, беш ѐшга киргач, Ибн Синолар оиласи пойтахт — Бухорога кўчиб келади ва уни ўқишга берадилар. Ибн Сино аввал Қуръон, тил ва адабиѐт дарсларини ўқийди ва ўн ѐшга етар-етмас бу дарсларни тўла ўзлаштириб олади. Айни вақтда у мантиқ, ҳисоб, алжабр, ҳандаса ва фалакиѐт билан ҳам шуғулланади. Шу билан бирга Ибн Сино табиий фанларни, хусусан табобатни севиб ўрганади. У ўзининг туғма истеъдоди ва фавқулодда меҳнатсеварлиги туфайли дарсларини осонлик билан ўзлаштирар ва ҳатто муаллимларига номаълум бўлган нарсаларни ҳам китобдаи мустақил ўқиб ўрганарди. Айниқса тиб илмида у жуда тез камол топа бошлайди. «Тиб илми, — деб ѐзади Ибя Сино ўз таржимаи ҳолида, — қийин илмлардан эмас, шу сабабдан қисқа муддат ичида бу (фанда жуда) илғорлаб кетдим, энди ҳатто билимдон табиблар ҳам келиб ҳузуримда тиб илмидан сабоқ оладиган бўлдилар. Беморларни ҳам даволаб турардим ва (шу йўсинда) ортдирган тажрибаларим натижасида муолижа эшиклари менга шу қадар (кенг) очилиб кетдики, уни таърифлаб бериш кийин»1 . Ибн Сино ўн етти ѐшидаѐқ Бухоро халқи орасида моҳир табиб сифатида донг чиқарди. Ўша кезларда Сомонийлар давлатининг бошлиғи Нуҳ ибн Мансур касал бўлиб, сарой табиблари уни даволашдан ожиз эдилар. Бухорода янги чиққан ѐш табибнинг овозаси саройга ҳам етиб борган эди, уни амирни даволашга таклиф қиладилар ва унинг назоратида даволанган бемор тез фурсатда оѐққа туради. Бунинг эвазига Ибн Сино сарой кутубхонасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу кутубхона ўша вақтда

📚 Yuklab olish 📖