Tadqiqot

АННОТАЦИЯ

Аҳмедова Зебинисо Азизовна, Бухоро давлат тиббиёт институти Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди

Мазкур мақолада Аҳмад Донишнинг диний-фалсафий қарашлари илмий таҳлил этилади. Шунингдек, унинг мутафаккир сифатида Ўрта Осиё халқлари маънавий меросига, тарихий-фалсафий фанлар ривожига қўшган улкан ҳиссаси таъкидланади. Аҳмад Дониш бугунги кунда кўплаб мамлакатлар олимлари томонидан ўрганилаётган бой фалсафий, тарихий ва адабий мерос қолдирган. Хусусан, С.Айний, И.Мўминов, З.Ш.Раджабов, Е.Бертельс, Р.Ходизода, А.А.Хайдаров каби олимлар ижодида Аҳмад Дониш асарлари таҳлилига оид мақолалар ва монографиялар чоп этилган. Калит сўзлар: фалсафа, дин, мистика, жадидчилик, маънавий мерос, таҳлил.

📚 Yuklab olish 📖