“Наводир ул-вақоеъ”
Аҳмад Дониш ўз даври ва муҳит бағрида, ўз ватани тупроғида етишган кенг тафаккурли, илғор фикрли, шу билан бирга ўзи яшаган тарихий шароитнинг нодир вакили эди.
У Ибн Сино, Умар Хайём, Навоий, Фузулий, Бедил каби мутафаккирларнинг муҳиби бўлган. Айниқса, Бедил асарларидаги фалсафий ғоялар унинг қалбида яшашга, ҳаётга муҳаббат уйғотди.
“Наводир ул-вақоеъ” (Нодир воқеалар) Аҳмад Донишнинг фалсафий -адибнинг бутун умри давомида ҳаётий кузатишларининг натижаси ўлароқ яратилган.
“Наводир ул -вақоеъ”нинг мундарижаси ниҳоятда бой. Унда фалсафа, ахлоқ, хулқ, тасаввуф масалалари кенг қамраб олинади. Оламнинг яратилиши, руҳ ва унинг танага муносабати, касб-ҳунар, ишқ-муҳаббат, оила, бола тарбияси каби масалалар ҳам Аҳмад Дониш назаридан четда қолмади. Айниқса, у тасаввуф фалсафаси билан боғлиқ фикрларини Қуръони карим Ҳадиси шариф каби илоҳий-ирфоний манбаларга суянган ҳолда ёритиб бериши асарнинг қимматини янада оширган.