doston
Йўқдан бор қилган, жами оламларни яратган Аллоҳга ҳамд. Эй, Аллоҳим, яратганингга шукр, Оламга нур таратганингга шукр. Сен ўзингсан ҳар лаҳза дилларга ёр, Биру борсан – ҳар инсонга мададкор. Сен холиқсан, сен қаҳҳорсан,сен ҳозиқ, Бу дунёда йўқдир сенингдек содиқ. Сен ўзингсан қўлга қалам тутказган, Тунларимни доим интиқ ўтказган. Ҳар не десам топингайман ўзингга, Қулоқ тутиб яшайдирман сўзингга. 1 Мен бир банда, мен бир ожиз, нотавон Дил очмоққа чоғланганим ушбу он. Зора, илҳом бериб битта қулингга Солиб қўйсанг керак сўзни тилимга. Бир суюкли муслим зотинг ёд этиб Назм айлай бедор руҳин шод этиб.
...Tong otganini faqat Tovushlardan sezgaysan. Nonushta ham qilmasdan Posbonlikka jo‘naysan. Shoirlik bu bedorlik ...
