Дилмурод Жаббор

 

Иқтидорли шоир Дилмурод Жаббор замондошлари қувонч ва ташвишлари, ҳаётнинг аччиқ изтироблари-ю, тақдирнинг ногаҳоний зарбалари билан бақамти яшаб келди. Шу боис ижодкор сатрларида марҳум ота-она соғинчи, мақсадсиз афғон уришида шаҳид кетганлар армони, сабр-бардошли деҳқон журати, она заминнинг муқаддаслиги, қишлоқ одамларининг камтар ва соддалиги, аждодларининг руҳи-поклари бутун бўй-басти билан ўз ннъикосини топади. Айниқса, болаларнинг беғубор дуёси, соддалиги, самимийлиги, ўйинқароқлигидан тортиб, дангасалиги-ю шўхликлари шоир назаридан четда қолмади. Истиқлол соғинчи туркмидан эса, бир нечта шеърий тўплам (“Тилло сўз”, “Суюнчи”)лар ўрин олди.

Шоир ҳар бир образни шахсиятидаги ўзига хос  самимий, куюнчаклик билан ифодалашни ўз олдига мақсад қилиб қўйади ва бунга эришади ҳам.

Дилмурод Жаббор 1958 йилда 12 сентабрда Шофиркон тумани Ўзган қишлоғида зиёли оиладасида туғилган.  Шофиркон туманидаги  14- мактабни тамомлаган. Отаси Нор бобо Жабборов она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлганли сабабли адабиётнинг сеҳрли оламига ёшлигидан ошно бўлган.   Бухоро давлат педагогика институтининг филология факультетида туҳсил олган. 1992 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Бизнинг олам” (1988), “Чорбоғдаги ҳангомалар” (1990), “Лоларанг сўз” (1991), “Қовун гули” (1992), “Шиддат шоҳсупаси” (1994), “Байроқ кўтарган одам” (1994), “Бахт билан учрашув” (1995), “Жўнатилмаган мактублар” (1997), “Тўйболанинг қўшиғи” (1998), “Қўрқоқ троллейбус” (1998), “Онагинам” (2000), “Ўн уч ёшлигим” (2001), “Бухоро полвонлари” (2002), “Салом сенга, Рональдино” (2004), “Машаққат ортидаги саодат” (2006), “Суюнчи” (2009), “Тилло сўз” (2011)  “Сайланма” (2018) сингари шеърий ва публицистик китоблар муаллифидир. Аммо бевақт ўлим шоирни орамиздан олиб кетди. Бироқ унинг халқона ёзилган мисралари ўз ўқувчиларини топиб олаверади. Болалар дунёсининг беғубор оламига саёҳат, қишлоқ ва шаҳар ҳаётининг қайноқ нуқталари, такрорланмас публицистик мақолалари Бухоро адабий муҳитида ўзига хос ўринга эга. Эътиборингизга шоирнинг бир нечта шеъриларини ҳавола қиламиз.

 

ҚИШЛОҚ

 

Гарчи сендан йироқлаб кетдим.

Бахт ва толе сўроқлаб кетдим.

Қанчаки мўл узоқлаб кетдим.

Отам бўлиб кўриндинг қишлоқ.

Хат битганман,

Сим қоқмаган пайт

Соғинч бўлиб тўкилганда байт,

Бир сас келар, –

Болажон,тез қайт.

Онам бўлиб кўриндинг қишлоқ.

Юрт кездим,

Ўзбекка хос иззат кўрдим,

Пулга чақилажак кўп хизмат кўрдим.

Донабай сотилган ноз-неъмат кўрдим,

Ҳотам бўлиб кўриндинг қишлоқ.

Ортимдан бир сабо эргашиб юурди,

Ҳур замин,

Ҳур само эргашиб юрди,

“Ўзган” деган зўр дунё эргашиб юурди,

Олам бўлиб кўриндинг қишлоқ.

Гапни қисқа қилай, –

Озиғим ўзинг,

Пешонамга асал ёзиғим ўзинг,

Мени бағлаб қўйган қозиғим ўзинг.

Кабам бўлиб кўриндинг қишлоқ.

 

 ОНАГИНАМ!

“Индамаслар олами”га кетди онам,

Онасининг қучоғига етди онам.

Оройишда тенг-тўшидан ортда қолиб

Фано сари ҳаммасидан ўтди онам.

Онам, онагинам!

 

Бировга тик қарамаган онажоним,

Шойи рўмол ўрамаган онажоним.

Рўзғорида ёвғонини канда қилмай,

Шоҳоналик сўрамаган онажоним.

Онам, онагинам!

 

Эрини подшо санаб ўтган онам менинг,

Фарзандларин силаб ўтган онам менинг,

Симобдайин эриётган танига у, –

Фақат соғлик сўраб ўтган онам менинг.

Онам, онагинам!

 

Қишлоқдошлар бу аёлни янга дейди,

Тили ширин бунча яқин жонга дейди,

Бир беозор,бир мулойим фаришта-е,

“Ўзган”идан учиб кетди қайга дейди.

Онам, онагинам!

 

Бу дунёнинг ростдан асли бир камдир,

Меҳрибоним саранжому-сариштамдир.

Мен гумроҳни нур дийдорга зор этиб-о,

Онажоним учиб кетган фариштамдир.

Онам, онагинам!

 

ШОФИРКОННОМА ЁКИ БИР КАЛИМА ҚАСИДА

Шофиркон,қамишдек белингда ўсдим,

Шофиркон,кишмишдек ерингда ўсдим,

Шаббодангда ўсдим, елингда ўсдим,

Ўзимни бир тахти аълода кўрдим.

 

Танигач, юртимнинг Орифларини,

Бухородек шаҳри шарифларини,

Иқлимнинг мағриб-у машриқларини,

Ҳўжа Ориф отлиғ сиймода кўрдим.

 

Осмон йўқ, шу суюк осмондан бўлак,

Шопур қазган наҳри уммондан бўлак.

Мусаффо кенглик йўқ, Жилвондан бўлак,

Насибангни азал зиёда кўрдим.

 

Зиёрат вожибдур, дуо ижобат,

Розимни айтайин, айланг ижозат.

Шу халқ менга дилдош, шу юрт иморат,

Халқнинг кўнглин аршда Худода кўрдим.

 

Қўзмунчоқ юртгинам, кўз тегмас элим.

Таърифин битишга сўз етмас элим.

Иброҳим Мўминнинг сўзи бу юртда, –

Жаҳонгир Темурни пиёда кўрдим.

 

Рости, аҳли олам кўзи бундадир,

Шоирларнинг лутфи, сўзи бундадир.

Шофиркон, бир Ҳотам, ўзи бундадир,

Ҳотамнинг қўлида пиёла кўрдим.

 

Шарҳи-ҳоли бисёр, Моҳитобон юрт.

Вардонзедек кўҳна, пишиқ қўрғон юрт.

Оллоҳ назан солган хўп меҳрибон юрт,

Иқболингни икки дунёда кўрдим.

 

                      2. Болажонлик саодати

 

УКAMНИНГ ТАНБЕҲИ

 

Ака, шаҳар нимаси яхши?!

Ётолмасанг юлдузга қараб.

Гоҳ тафтингда, гоҳ совуғингда,

Бир кас ҳолинг келмайди сўраб...

 

Галстукни бўйнингга тақиб,

Умринг ўтди, “ҳо-ҳо”лар билан.

Нари борса улфат бўлгансан

Тўртта-бешта “даҳо”лар билан.

 

Эшигингдан мол саси келмас,

Яхши кунда битта қўй-қўйми?!

Ердан узоқ турар оёғинг,

Синч, болорсиз уйлар ҳам уйми?!

 

Кўнглингга ҳеч олмагин малол,

Гарчи сўзим айтилди тикка.

У ярақлаб турган туфлингни,

Алишмайман кирза этикка.

 

ПАЛОВ БЎЛАР...

 

Қўлида “Алифбе”си

Хурсанд сўзлайди укам.

Ака, шаррос ўқишни

Ўрганиб олдим мен ҳам.

 

– “О”ни “Ш”га қўшганда,

Нима бўлар айт, қани?

Ўйланиб туриб бир оз,

– Палов бўлар, – дер Ғани.

 

ОЧИҚ ДАРС

 

– Очиқ дарс бор – эртага

Иккинчи “Б” синфида...

Акасининг гапига

Боши қотар Сожида.

Секин сўрар акасидан:

– Бу қандай дарс аслида?

Акмал дейди: – Очиқ дарсми?

Физкультура дарси-да.

 

ДАДАСИНИНГ ҚИЗИ

 

Об-ҳавонинг маълумоти,

Миясига жойланиб.

Ўғлим сўрар: – ёмғир қандоқ,

Қолар қорга айланиб?

 

Не дейишим билмай турдим,

Қизим келди ёрдамга:

  • Ҳадеб савол беравериб,

Хиралашма дадамга.

 

ХЎРОЗҚАНДЛИ  “ТЎППОНЧА”

 

Хўрозқандли  “тўппонча”дан,

Пақ-пақ отиб ҳаммани.

Шод ўтказар Нодирбек,

Ҳар галги якшанбани.

 

–Қўлларингни кўтаргин,

Буйруқ бериб ўқталар.

“Сўроқ” қилиб бўлгунча,

“Тўппонча” ни ўн ялар.

 

“Тўппонча” си тобора,

Ингичка тортиб борар.

Нодирбекнинг ҳисобида,

Асирлар ортиб борар.

 

Шимиб ухлаб қолади,

Оқшом ётиб ўрнига.

“Тўппонча” си тонггача,

Отиб ётар қорнига.

 

“ҚЎЧҚОР-ҚЎЧҚОР” ЎЙИНИ

 

Али деди Валига:

“Қўчқор-қўчқор” ўйнаймиз.

Кимки ғолиб бўлгунча,

Такрор-такрор ўйнаймиз.

 

Йўқ демади Вали ҳам,

Уяти бор, ори бор.

Али билар Валининг

Бир каллаклик ҳоли бор.

 

Жангари қўчқорлардек,

Икки ёқли бўлдилар.

Икки қўлда емаклаб,

“Тўрт оёқли” бўлдилар.

 

Икки калла, уч калла

Жон оғрийди , – қайтиш йўқ.

Ор қўзғалган шу палла,

Енгилдим деб айтиш йўқ.

 

Тўртинчи калла зарби

Бўлди роса бошқача.

Қўш қалладан бўртиб чиқди,

Икки кичик “пуфакча”.



Дилмурод Жаббор Adibimizga tegishli asarlarimiz

Suyunchi

Dostonlar